Муҳаббатни... йўқ, Сўз эркинлигини чиқаргандир чидаганга!
Шундай кимсалар борки, бошида ҳар қандай ўзгаришга рози. Лекин отилган тош ўзига тегиб қолгудай бўлса, дарров додлаб, тўнини ўзгартириб, гапирган гапидан тонишни бошлайди.
Бошида цензура ва чекланишга қарши чиққан Комил Алламжонов - мана шундайлардан бўлиб чиқмоқда.
Ҳар қандай узатилаётган ёлғон информация бу мисоли кафеда сифатсиз тайёрланган таом. Диктатор Тузумларда истеъмолчи ушбу кафе устидан назорат органига шикоят қилиб уни ёптиради.
Эркин давлатларда бошқача йўл тутилади. Назорат органлари кафе фаолиятига аралашмайди. Сифатсиз тайёрланган таом кўпайса, бу кафе ўзини ўзи обрўсини тўкадида, унга мижозлар бормай қўяди. Конкуренция қонуни.
Кафеда қайси таом сифатли ва сифатсиз айнан истеъмолчилар ҳал қилади. Биттасига ёқмай туриб, энди кафе устидан шикоят орқасидан ёпишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
Кафе бу журналист ва блогерлар, таом бу - информация.
Ёлғон информация тарқатган ОАВга ҳеч ким ишонмай қўяди. Бу ёлғон ё ҳақиқатлигини энди ўқувчи ҳал қилади, назорат органи эмас.
Сўз эркинлигини чиқаргандир чидаганга!